Линклар

Уч ўзбек аёли Тожикистон фойдасига айғоқчиликда айбланди


Uzbekistan - Tajik-Uzbek border, undated

Uzbekistan - Tajik-Uzbek border, undated

Ўзбекистон телевидениесининг "Ёшлар" телеканалида 31 октябр куни эфирга узатилган "Ватан хоини" кўрсатувида айтилишича, уч аёл Ўзбекистонлик Тожикистон фойдасига айғоқчилик қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Аёллар Тожикистон билан чегарадош Сурхондарё вилоятида истиқомат қилишган.

Айғоқчиликда айбланган Гулнора Амонова, Кимё Худоёрова ва Раъно Хурсандовалар Тожикистон хавфсизлик хизматларига Ўзбекистон ҳарбий ва хавфсизлик объектлари ҳақида маълумот етказиб туриш учун ҳамкорлик қилишгани айтилади.

Кўрсатувда Худоёрова ўзи билан суҳбатда у Сариосиё Ички ишлар бўлими ва прокуратураси акс этган суратларни тожик махфий хизмат ходимларига берганини тасдиқлаган.

Кимё Худоёрова Ўзбекистон Жиноят кодексининг 160 - моддаси биринчи банди, айғоқчиликда айбланиб 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Амонова ва Хурсандовалар эса 157- моддага асосан, хиёнат қилганликда айбланиб ҳар бирига 14 йилдан қамоқ жазоси тайинланган.
XS
SM
MD
LG