Линклар

Қумга сингган кадрлар – Нега “мирсаидовлар” Ўзбекистонда фаровон давлат қура олмади?



Ўзбекистон собиқ вице-президенти Шукрулло Мирсаидов вафоти муносабати билан ўз миллатини севган¸ мамлакатини фаровонлик йўлига солиш режасига эга кадрлар нима учун истеъдод ва кучини ўз миллати хизматига бағишлаш имконидан маҳрум қолаëтгани ҳақида гаплашдик.

Ўзбекистон тарихидаги ягона вице-президент Шукрулло Мирсаидов 2 ноябр¸ жума куни саҳарда оламдан ўтди.

Ўзи ва оиласига қилинган мунтазам босимлар остида уй қамоғи шароитида яшаб келган Мирсаидов 1998 йилда Озодлик минбаридан берган ваъдасига содиқ қолди – кейинги 15 йил давомида катта сиëсатга аралашмади. Ватанни тарк этмади¸ аммо овозини ҳам чиқармади.



Шундай бўлса-да¸ Мирсаидовнинг ҳаëт экани унинг каби сиëсат ва давлат арбобининг мамлакатда ҳақиқий ислоҳотлар бошланган тақдирда¸ ўз тажриба ва маслаҳати билан миллат манфаатларига хизмат қилиши мумкинлиги ҳақидаги умидларга жой қолдираëтган эди.

2012 йилнинг 2 ноябр куни бу умидлар ҳам Мирсаидов билан бирга тупроққа кўмилди.



“Давлат буюк эмас¸ фаровон бўлиши керак. Давлат эмас¸ халқ бой бўлиши керак” деган шиор марҳум Мирсаидов ишонган ва амал қилган сиëсий-иқтисодий концепциясининг ўзак-негизи эди.

Мирсаидов нафақат Ўзбекистон¸ балки СССРда тан олинган¸ ҳурмат билан эътироф этилган йирик иқтисодчи эди. Тошкент шаҳар Ижроия қўмитасига раҳбарлик қилгандан то сиëсий жимликка кетгунга қадар у ана шу фаровонлик пойдеворини қўйишга¸ мустақил Ўзбекистон учун фаровонлик формуласини топишга уринди.

Аммо бу уринишлар ҳам¸ Шукрулло Мирсаидовнинг эътироф этилган билим ва тажрибаси¸ малака ва маслаги ҳам мустақил Ўзбекистонда қумга сингган сув каби изсиз кетди – мустақилликдан 22 йил ўтиб бугун Ўзбекистонда давлатни қўлга олганлар кучли¸ халқ ожиз; ўзини давлат - мен¸ деганлар бой¸ халқ эса камбағал.

Нафақат Шукрулло Мирсаидов каби 80-90-йилларда давлат бошқаруви¸ халқ назари ва эътиборида бўлган етук кадрлар¸ балки яна қанча кенг жамоатчиликка нотаниш “мирсаидов”лар ўз потенциалини рўëбга чиқариб¸ уни давлат ва халқ манфаатларига хизмат қилдира олмай оламдан ўтмоқда¸ ватандан кетмоқда.

Бугун ўзбекистонликларнинг энг малакали кадрлари¸ хусусан бошқарув лаëқатига эга энг қимматли мутахассислар дунëнинг турли давлатларида ўзгалар манфаатларига хизмат қилмоқда.

Бу вазиятдан туғиладиган саволлар:

Авторитар бошқарув ўз моҳиятига кўра давлат ва миллат манфаатларини таниб¸ унга хизмат қилишни истаган талантли ва малакали кадрларни инкор қиладими?

Aвторитар режимлар¸ хусусан Ўзбекистонда кадрлар сиëсатининг муаллифи ким?

Авторитар ҳукмдор¸ ўз ҳокимиятини таҳдид остига қўймай туриб ҳам¸ миллий кадрлар тизимини яратиши мумкинми?

Ëки ҳар қандай билим ва тажрибали¸ узоқни кўра олувчи кадрнинг ўзи бу режим учун таҳдид манбаими?

Нима учун Ислом Каримов Шукрулло Мирсаидов каби давлат арбоби билим ва малакасидан Ўзбекистон иқтисодини оëққа қўйиш ишида фойдаланмади?

Мирсаидов каби бошқа ўнлаб¸ юзлаб бошқарув иқтидори ва потенциали бор кадрлар нега давлат бошқарувига яқинлаштирилмаëтир?

Ўзбекистонда Каримов бошқарув фалсафасидан фарқли билим ва харизмага асосланган¸ инсонийлик ва адолатга йўналтирилган бошқарув мактаби яратиш имкони борми?

Барча соҳа¸ хусусан энг кўп интеллектуал заҳира ва малака талаб қиладиган бошқарув соҳасида миллий кадрлар яратиш анъанасининг йўқлиги Ўзбекистон келажагига қандай таҳдид солади?


Бу ва бошқа қатор саволлар атрофида Сиз билан OzodlikOnline жонли¸ интерактив дастурининг душанба¸ 5 ноябр куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган янги сонида суҳбатлашдик.





Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG