Линклар

logo-print

Қирғизистон: Қорасувда умумий ҳожатхона биноси қулаб тушди


Қирғизистоннинг Қорасув шаҳрида кеча умумий ҳожатхона поли ўпирилиши оқибатида 4 киши нобуд бўлган, 12 киши жабрланган.

Маълумотларга кўра, шанба куни соат 14.30 ларда Қорасув бозори яқинидаги ҳожатхонанинг поли ўпирилиб кетган. Қутқарилганларнинг 7 нафари зарур ёрдамни олиб, уйларига кетган, аҳволи оғирроқ бўлган 5 нафар киши эса ҳали ҳам касалхонада қолмоқда.
XS
SM
MD
LG