Линклар

Ўзини GhostShell деб атовчи ҳакерлар гуруҳи Россия расмийларига қарши ProjectBlackStar деб номланган кибер-уруш бошлаяжагини билдирди.

“Россиялик фуқаролар дунёдан иҳоталаб қўйилган ва улар маҳаллий сиёсатчилар хоҳиш-иродасига кўра яшаяпти” деб ҳисобловчи ҳакерлар гуруҳи Россия ҳукумати, ҳуқуқ-тартибот идоралари, йирик корпорациялар ва банкларга оид миллионлаган махфий ҳужжатларни интернетда эълон қилиш ниятида.

Бу ҳакерлар ўзларининг HellFire лойиҳаси доирасида АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Уолл-стритнинг молиявий муассасаларига оид кўплаб махфий маълумотларни чоп қилганларидан кейин танилиб кетгандилар.
XS
SM
MD
LG