Линклар

Элчи: Ҳиндистонда кўпроқ ўзбекистонлик малака оширади


Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Анумула Гитеш Сарма.

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Анумула Гитеш Сарма.

Ҳиндистон ўзининг Халқаро техник ва иқтисодий ҳамкорлик дастури (ITEC) доирасида Ўзбекистонга ажратилган 125та ўринни 150тага оширди.

Буни ITEC куни муносабати билан Тошкентда ўтказилган тадбирда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Анумула Гитеш Сарма маълум қилди.

Элчи ўзбекистонлик мутахассислар малака ошириши учун Ҳиндистон ҳукумати кўпроқ ўрин ажратганини яхши ният тимсоли ҳамда икки давлат алоҳида муносабатга эга экани билан изоҳлади.

Ҳиндистон элчихонасига асосланиб 12news.uz ахборот агентлигининг билдиришича, Ўзбекистон 1993 йилдан бери Ҳиндистоннинг Халқаро техник ва иқтисодий ҳамкорлик дастурида иштирок этиб келмоқда.

Ўтган давр мобайнида 1500 дан ортиқ ўзбекистонлик мутахассис турли соҳаларда бўйича Ҳиндистонда малака ошириб қайган.
XS
SM
MD
LG