Линклар

Ню Йоркда табиий офат оқибатларини тугатиш ишлари давом этмоқда


Ню Йорк шаҳар ҳокими Майкл Блумберг.

Ню Йорк шаҳар ҳокими Майкл Блумберг.

Ню Йорк шаҳрида Sandy довули оқибатларини бартараф қилиш ишлари давом этмоқда.

Совуқ оқим етиб келиб ҳаво харорати Целзий ўлчови бўйича 5 даражага тушан бир пайтда Ню Йоркнинг 850 минг аҳоли электрсиз қолмоқда.

3 ноябр куни шаҳар ҳокими Майкл Блумберг иссиқлик ва электрсиз қолган кексаларни махсус ташкил этилган вақтинча яшаш жойларига келиб туришга чақирди.

Ню Йорк ҳокимияти электр ўчган мавзелар аҳолисига 25 минг дона кўрпа тарқатди.

Айни пайтда, Ню Йорк ва Ню Жерси шататларида бензин тақчиллиги давом этмоқда.

Майкл Блумберг ёнилғи шаҳарларга олиб келинаётгани боис икки кун ичида бензин олиш учун навбат бўлмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG