Линклар

logo-print

Италия Бош вазири Афғонистонга борди


Италия Бош вазири М.Монти (ч) ва Афғонистон Президенти Ҳ.Карзай, Кобул ш., 2012 йил 4 ноябр.

Италия Бош вазири М.Монти (ч) ва Афғонистон Президенти Ҳ.Карзай, Кобул ш., 2012 йил 4 ноябр.

Италия Бош вазири Марио Монти якшанба куни Афғонистоннинг Хирот вилоятига аввалдан эълон қилинмаган ташриф билан борди.

Монти НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар таркибида хизмат қилаётган Италия ҳарбийлари билан учрашди.

Шундан сўнг Италия Бош вазири Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан учрашиш учун Кобулга жўнаб кетди.

Афғонистонга 3500 нафар италян аскари жойлартирилган.

Италия ҳукумати 2014 йил охирига қадар Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни режалаган.

Афғонистонда толиблар жанггариларига қарши 11 йилдан бери олиб борилаётган урушда 52 нафар италян ҳарбийси нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG