Линклар

Ироқ суди собиқ вице президентни яна ўлимга ҳукм қилди


Ироқнинг собиқ вице президенти Тариқ ал-Ҳошимий.

Ироқнинг собиқ вице президенти Тариқ ал-Ҳошимий.

Ироқда мамлакатнинг собиқ вице президенти, ҳозир чет элда яшириниб юрган сунний сиёсатчи Тариқ ал-Ҳошимийга нисбатан учинчи ўлим ҳукми чиқарилди.

Якшанба куни Бағдодда суд уни 2011 йили ироқлик шиаларга қарши бомбали ҳужум уюштиришга уринганликда айбдор, деб топди.

Аввалги икки ҳукм Тариқ ал-Ҳошимийга, суд қарорига кўра, жиноий гуруҳларни қўллаб-қувватлаганлиги ва Ироқ Ички ишлар вазирлигининг юқори лавозимли мулозимга суиқасд уюштиришга уринганлиги учун чиқарилганди.

Ироқдан ўтган йилнинг декабр ойида қочиб кетган ал-Ҳошимийнинг ўзи унга қарши жиноий ишларни сиёсий сабабларга кўра очилган, деб ҳисоблайди. Аввалроқ у Ироқнинг амалдаги бош вазири, шиа мазҳабига мансуб Нури ал-Маликийни бир неча бор танқид қилиб чиққан.
XS
SM
MD
LG