Линклар

Туркиядаги портлашда бир киши нобуд бўлди


Туркия жанубий-шарқидаги Ҳаққари вилоятининг Шемдинли шаҳрида ичига бомба ўрнатилган автомобил портлатилиши оқибатида кеча бир киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди.

Расмийлар тахминича, бомбали ҳужум ўша пайтда бу ердан ўтиб бораётган полициячиларга қарши қаратилган бўлган.

Эрон ва Ироқ билан чегарадош бўлган Ҳаққари вилояти сўнгги ойларда Туркия махсус хизмати вакиллари ва тақиқланган Курд ишчи партияси жанггарилари ўртасида аёвсиз тўқнашувлар бўлиб ўтаётган ҳудудга айланиб қолган.
XS
SM
MD
LG