Линклар

Сурия: исёнчилар Ал-Вард конини эгаллаб олди


Сурия Озодлик армияси жангчилари.

Сурия Озодлик армияси жангчилари.

Суриялик мухолифатчилар мамлакат шарқидаги йирик нефт кони исёнчилар томонидан эгаллаб олинганини айтмоқдалар. Бу жой учун ҳукумат қўшинлари билан бўлган жанглар уч кун давом этган.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган суриялик ҳуқуқ ҳимоячилари маркази Дайр аз-Зор вилоятидаги Ал-Вард кони якшанба куни эгаллаб олинганини маълум қилади. Кон ишғоли исёнчиларнинг бу тахлит ҳарбий муваффақиятларининг биринчисидир – авваллари улар нефт қазиб чиқариладиган ҳудудларни эгаллаб олишга ҳечам муваффақ бўлолмагандилар.

Ироқ билан чегарадош бўлган Дайр аз-Зор вилоятида Суриядаги энг йирик углеводород конлари мавжуд. Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан Сурияга қарши санкциялар жорий қилингунига қадар Дамашқ кунига 150 миллион баррелдан нефт экспорт қилиб келган.

Биргина 2010 йилнинг ўзида Сурия Европа Иттифоқи мамлакатларига нефт сотиш ортидан 4,5 миллиард доллар даромад топган. Нефт Сурия учун узоқ вақт кафолатли валюта келтирувчи манба бўлиб ҳисобланган.
XS
SM
MD
LG