Линклар

logo-print
Бугун АҚШда сайловолди кампаниясининг сўнгги кунидир. Америкаликлар президентни тўрт йилда бир марта, 2 ва 8 ноябр ўртасига тушадиган сешанба кунида сайлашади. Бу йил сайлов куни 6 ноябрга тўғри келмоқда.

Сўнгги сўров натижаларига кўра, президентликка номзодлар – амалдаги давлат раҳбари Барак Обама ва Республикачилар партияси вакили Митт Ромни деярли тенг миқдорда овоз олишлари мумкин. Бироқ АҚШ президенти ҳар бир штатдан тайинланган электорал вакиллар томонидан сайланади.

Айни пайтда Оҳайо, Висконсин, Ню Ҳемпшир, Колорадо ва Айова каби “ҳали бир қарорга келмаган” штатларда Обама ўз рақибидан бироз олдинда бораётгани айтилмоқда. Айнан шу штатлардаги сайловчилар позицияси эртага бўлиб ўтажак сайловда ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин.

Якшанба куни Ню Ҳемпширда сайловчилар олдида чиқиш қилган Барак Обама чинакам ўзгаришларга эришиш учун қўлидан келган барча ишни қилишга ваъда берди.

Оҳайо штатида чиқиш қилган Митт Ромни эса Барак Обама президент бўлган 4 йил мобайнида қарийб ҳеч нарсага эришолмагани ва у қайта сайланишга нолойиқ эканини билдирди.

АҚШда президентлик сайловида ғалаба қозониш учун камида 270 электорал ово олиш керак, шулар орасида 18 та овоз Оҳайо штатидан берилади.
XS
SM
MD
LG