Линклар

Атлантада полиция вертолёти қулади


АҚШнинг Жоржия штати маркази бўлмиш Атландада полиция вертолёти одам гавжум кўчалардан бирига қулаб тушди.

Маълумотларга кўра, вертолётнинг ҳар иккала учувчиси ҳалок бўлган, аммо кўчадаги одамларга зиён етмаган.

Айтилишича, йўқолиб қолган 9 яшар болакайни шаҳар бўйлаб қидириб юрган вертолёт электр симига илашиб қолиб, ерга қулаган ва портлаб кетган.

Ҳозирда полиция вертолёт нима учун бу қадар паст учгани сабабларини аниқлаш билан банд.

Фожеадан икки соатча ўтгач, йўқолган бола топилган – у онаси билан хафалашиб қолиб, кўчаларда айланиб юрган экан.
XS
SM
MD
LG