Линклар

2013 йилда Урганч шаҳрига Чехияда ишлаб чиқарилган тўққизта янги троллейбус олиб келинади.

Қиймати 3 миллион 534 минг еврога тенг шартномани "Хоразм троллейбус бошқармаси" ва Чехиянинг "Шкода электрик" ширкати имзолаган.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, мазкур келишув Ўзбекистон Қайта қуриш ва тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

Хоразм троллейбусдан фойдаланиладиган Ўзбекистоннинг ягона вилоятидир.

1997 йилда Урганч ва Хива шаҳарлари ўртасида троллейбус қатнови йўлга қўйилган.

Тошкент шаҳрида эса троллейбуслар 1947 йилда аҳолига хизмат кўрсата бошлаган. 2010 йил 1 майда пойтахтда троллейбуслар ҳаракати тўхтатилган.

2010 йил январ ойида Жиззах ва Наманган вилоятларида ҳам троллейбуслар хизматидан воз кечилган.
XS
SM
MD
LG