Линклар

Лаосда Европа-Осиё саммити бошланди


Европа Комиссияси Президенти Хосе Мануэл Баррозо, Вентян шаҳри. 2012 йил 5 ноябр.

Европа Комиссияси Президенти Хосе Мануэл Баррозо, Вентян шаҳри. 2012 йил 5 ноябр.

Лаос пойтахти Вентянда Европа ва Осиё лидерларининг икки кунлик саммити бошланди.

Мураккаб иқтисодий муҳитда Европа-Осиё минтақалари ўртасидаги савдо саммит кун тартибидаги асосий масала экани айтилмоқда.

Саммитни Осиё ва Тинч Океани иқтисодий ҳамкорлиги - АСЕАН ташкилоти Бош котиби Сурин Питсуан ва Европа Комиссияси Президенти Хосе Мануэл Баррозо очди.

Рейтерс ва Ассосиэйтед пресс ахборот агентликлари хабарига кўра, музокаралар чоғида глобал иқтисодиётнинг ҳозирги аҳволи, Европадаги қарзлар билан боғлиқ бўҳрон, Хитой ва Ҳиндистонда иқтисодий ўсиш секинлашгани каби масалалар ҳам муҳокама этилади.

Вентян саммитида Европа Иттифоқининг 27 ва Осиёнинг 19 давлати расмийлари қатнашмоқда.
XS
SM
MD
LG