Линклар

Греция парламенти давлат ҳаражатини қисқартириш режасини муҳокама қилади


Греция ҳукумати давлат ҳаражатини қисқартириш ҳақидаги янги дастурни душанба куни парламент муҳокамасига тақдим этади.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, чоршанба куни парламент аъзолари Бош вазир Антонис Самараснинг давлат бюджетини 13,5 миллиард еврога камайтириш ва солиқлар миқдорини оширишни ўз ичига олган янги режасини маъқуллаши кутилмоқда.

Айни пайтда, давлат ҳаражатлари камайтирилишига қарши транспорт ходимларининг бир ҳафта давом этган иш ташлаши душанба куни тугади.

Грециядаги касаба иттифоқи уюшмалари 6 ноябр куни пойтахт Афина марказида яна намойишлар бошлашни режалаган.
XS
SM
MD
LG