Линклар

logo-print
Суриялик фаоллар Ҳама вилоятида амалга оширилган худкуш ҳужумда президент Башар Ал-Ассадга содиқ мамлакат армиясининг камида 50 аскари ҳалок бўлганини билдирди.

Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилоти раҳбари Рами Абдул Раҳмон Ал-Қоидага алоқадор гуруҳ аъзоси ҳарбий пост яқинида ўзини портлатганини айтди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, душанба куни пойтахт Дамашқнинг жанубий қисмида жойлашган Тадамон мавзеси ва Ярмук номли фаластинлик қочқинлар лагери яқинида шиддатли отишмалар рўй берган.

Фаолларга кўра, душанба куни армия учқичлари Идлиб вилоятида амалга оширган ҳаво ҳужумида камида 20 киши ўлган.
XS
SM
MD
LG