Линклар

logo-print
Бугун, 6 ноябр куни АҚШда президент сайловлари бўлиб ўтади.

Сайловчилар амалдаги президент Барак Обамани яна бир муддатга қолдириш ёки унинг ўрнига республикачи номзод Митт Ромнини сайлаш учун овоз беришади.

Шу кунгача ўтказилган сўровларнинг аксари номзодлар ўртасидаги фарқ жуда кичик эканини кўрсатмоқда.

АҚШда президент сайловида энг кўп овоз олган номзод эмас, балки ҳар бир штатдан тайинланган электорал вакилларнинг камида 270 нафари овозини олган номзод ғолиб чиқади.

АҚШнинг ҳар бир штати маълум электорал овозга эга. Штатдаги электорал овозлар сони мазкур штатнинг аҳолиси сонига кўра белгиланади.

Сўровларга кўра, сайлов натижасига каттароқ таъсир кўрсата оладиган штатларда Обаманинг обрўси баландроқ. Булар Флорида, Оҳайо, Виржиниа ва Колорадо штатларидир.
XS
SM
MD
LG