Линклар

logo-print
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси жорий йилнинг тўққиз ойи давомида қарийб 2 миллион йўловчи ташиди.

Бу ҳақда ширкат Кенгашининг молиявий натижалар ва ишлаб чиқаришга оид йиғинида айтилди.

Бу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,6 фоизга кўп, яъни бу йил 236 минг йўловчи кўп ташилган.

Маълумотларга кўра, сўнгги тўққиз ой ичида ширкат 18 517 ҳаво қатновини амалга оширган. Бу эса 2011 йилнинг шу даврига нисбатан 457 қатновга кўпдир.

Хусусан, ҳаво қатновлари халқаро йўналиш бўйича 6,5 фоиз, МДҲ давлатлари бўйича 17,1 фоиз, маҳаллий йўналишлар бўйича 16,4 фоизга кўпайган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 40 дан зиёд шаҳарга парвозларни амалга оширади. Ширкатнинг 14 мингдан кўп ходими бор.
XS
SM
MD
LG