Линклар

БМТнинг Атом энергияси бўйича раҳбари душанба куни Бош Ассамблеяда қилган чиқишида Эрон ўзининг ядровий дастури бўйича тўлиқ маълумот бермаётганини айтди.

Атом энергетикаси халқаро агентлиги (АЭХА) раҳбари Юкия Аматога кўра, Эрон билан музокаралар 2011 йили агентлик тарафидан тақдим этилган ҳисоботдан сўнг тезлашган эди.

Ушбу ҳисоботда Теҳрон ядровий қуроллар технологиясини ривожлантириш устида иш олиб борганига ишора қилувчи “ишончли” далиллар борлиги қайд этилган.

Шунга қарамасдан, Юкия Амано Эронни ядровий дастури бўйича батафсилроқ маълумот беришга ундаш ҳаракатлари “аниқ натижа бермаганини”ни урғулади.

Ғарб давлатлари Теҳронни ядровий қурол яратаётганликда айблаб келади. Эрон ушбу айбловларни рад этиб, ўз ядровий дастури фақат тинч мақсадларни кўзлашини таъкидлайди.
XS
SM
MD
LG