Линклар

Октябр ойида ўтказилган парламент сайловларидан сўнг Украинада сиёсий вазият кескинлашиб бормоқда.

Сайловлар натижаларидан норози бўлган мухолифат овозларни қисман қайтадан санашга чақирган.

28 октябр куни ўтказилган парламент сайловларида президент Виктор Янукович етакчилигидаги “Регионлар” партиясининг қўли баланд келган эди.

Душанба куни Киевда мухолифат лидерлари 13 овоз бериш участкасидаги натижани қайтадан кўриб чиқишга чақиришди.

Бунга жавобан Марказий сайлов комиссияси мухолифатга беш участкада қайта сайлов ўтказишни таклиф этди.

Бироқ мухолифат етакчилари бу таклифни қабул қилишмади.

Душанбадан сешанбага ўтар кечаси бир ярим мингга яқин мухолифат тарафдори Украина Марказий сайлов комиссияси биноси олдида митинг ўтказди.
XS
SM
MD
LG