Линклар

Ню Йорк шаҳри бош прокурори Эрик Шнейдерман юзлаб фуқароларнинг “Сэнди” бўронидан сўнг нархларни ошиб кетгани ҳақидаги шикоятлари бўйича текширувлар бошланганини маълум қилди.

Прокурорга кўра, фуқаролар асосан ёнилғи нархи кўтарилгани, меҳмонхоналар хизмати ҳамда озиқ-овқат ва сув нархлари ҳам бирдан ошиб кетганидан шикоят қилишмоқда.

Ню Йорк прокуратураси фавқулодда вазиятларда хизматлар ва товарлар нархини ошириш АҚШ қонунларига хилоф эканини эслатди.

“Сэнди” бўронидан энг катта талафот кўрган Ню Жерси ва Ню Йорк штатларида миллиондан ошиқ аҳоли ҳали ҳам электрсиз қолмоқда.

Ню Йорк шаҳридаги ёнилғи қуйиш жойларининг кўпи ишламагани боис шаҳарликлар бензин учун узун навбатларда туришга мажбур бўлишмоқда.
XS
SM
MD
LG