Линклар

logo-print

Россия президенти мудофаа вазирини ишдан бўшатди


Россия Президенти Владимир Путин ва янги Мудофаа вазири Сергей Шойгу, 2012 йил 6 ноябр.

Россия Президенти Владимир Путин ва янги Мудофаа вазири Сергей Шойгу, 2012 йил 6 ноябр.

Россия Президенти Владимир Путин Мудофаа вазири Анатолий Сердюковни ишдан бўшатди.

Сешанба куни Москва вилояти ҳокими Сергей Шойгу билан учрашув пайтида Путин Шойгу янги Мудофаа вазири бўлишини айтди.

Ўтган ҳафта Россия Тергов қўмитаси “Оборонсервис” ширкатига қарашли мулклар ва ер участкаларини сотишда товламачиликка йўл қўйилгани бўйича бешта жиноий иш очган.

2007 йилда Россия Мудофаа вазири этиб тайинланган Сердюков 2011 йилга қадар “Оборонсервис” ширкатини назорат қилган.

1994-2012 йилларда Россия Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ишлаган Сергей Шойгу жорий йил май ойида Москва вилоятига ҳоким этиб тайинланган эди.
XS
SM
MD
LG