Линклар

Грециядаги жамоат транспорти, соғлиқни сақлаш ва бошқа хизматлар ходимлари ҳукуматнинг давлат ҳаражатларини қисқартириш ҳақидаги режасига қарши сешанба куни 48 соатлик иш ташлаш акциясини бошлади.

Шу боис мамлакат касалхоналарида фақат фавқулодда ҳолатларда беморларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни пайтда, мактаблар, ҳукумат ва бизнес идоралари ёпиқ қолмоқда.

Давлат бюджетини 13,5 миллиард еврога қисқартириш ва солиқлар миқдорини оширишни назарда тутган ҳукумат режаси чоршанба куни Греция парламентида овозга қўйилади.
XS
SM
MD
LG