Линклар

Ўзбекистон ҳукумати 2006 йил октябр ойида тасдиқланган Оммавий ахборот воситаларини (ОАВ) давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига 1 ноябр куни ўзгартишлар киритиш ҳақида қарор қабул қилди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистонда Оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тўлови икки баробарга камайтирилди.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, янги тартибга мувофиқ, газета, журналлар ва шу каби даврий босма нашрларни рўйхатдан ўтказиш тўлови 12,5та энг кам иш ҳақи миқдорини ташкил қилади.

Теле-, радио-, видео-, кинохроника дастурлари ва ахборот агентликларини рўйхатдан ўтказиш 15та энг кам иш ҳақи миқдорига тенг.
XS
SM
MD
LG