Линклар

logo-print
Ўзбекистон икки йил ичида Қозоғистондан ун импортини 300-500 минг тоннага камайтиради.

Буни Қозоғистондаги Донни қайта ишловчилар ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар иттифоқи президенти Евгений Ганн КазТАГ ахборот агентлигига маълум қилди.

Ганнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон изчил ҳимояланиш сиёсати юритиб ун импортига 15 фоиз акциз солиғи жорий қилган.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон ўтган йил Қозоғистондан 650 минг тонна дон (520 тонна ун) импорт қилган.

Евгений Ганн Қозоғистондан ун импорти камайишини қозоқ донини ун қилаётган Ўзбекистондаги тегирмонлар ишлаб чиқариш қуввати ошаётгани билан изоҳлаган.
XS
SM
MD
LG