Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:19

Тадбиркор учун лицензия тўлови озайтирилди


Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2013 йил январ ойидан турли йўналишлардаги тадбиркорлик фаолияти учун лицензия тўловлари энг кам иш ҳақининг икки ярим баробарига қадар озайтирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори остида, 40 дан ортиқ йўналишда фаолият юритиш учун олинадиган лицензия ва рухсатномалар учун тўловлар энг кам иш ҳақининг икки ярим баробарига қадар камайтирилди.

Тўловлари миқдори қарийб 2 ярим баробарга озайтирилган соҳалар - тиббиёт, саёйҳлик, адвокатлик, ветеринария, улгуржи савдо, ноширлик, фармацевтика, риэлторлик, нефт ва нефт маҳсулотлари савдоси, аудиторлик ломбардлик, оммавий ахборот воситаларини чиқариш каби соҳалардир.

Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи миқдори шу йилнинг 1 августидан 72335 сўм қилиб белгилангани ҳисобга олинса, бу соҳада фаолият юритишни истаган тадбиркорлар аввалгиси каби қарийб 362 минг сўм эмас, балки 108 минг 502 сўмдан - 180 минг 837 сўмгача бўлган миқдорда тўлов тўлайдилар.



Лицензия учун тўлов миқдори нисбатан юқори бўлган тиббиёт соҳасида ишловчи хусусий тадбиркорлар учун бу катта имтиёз, дея фикр билдирди Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг ўзини таништирмаган мутасаддиси.

- Барча лицензияланадиган тиббий фаолият турига бу нарса қўлланилади. 2013 йилнинг бир январидан бошлаб, мисол учун, хусусий тиббий фаолият билан шуғулланишни истаган тадбиркорларга бу нарса қўлланилади, - дейди Озодлик билан суҳбатда бошқарма вакили.

Унинг сўзларига кўра, айнан тиббиёт соҳасидаги хусусий тадбиркорлик субъектлари йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.

Тошкент вилоятидаги хусусий стоматология поликлиникаси раҳбарларидан бири бундай янгилик унинг учун айни муаддо бўлганини айтди.

- Жуда яхши бўптида! Мен янаги йилдан қўшимча равишда - уролог, гинеколог, ЛОР, УЗИ каби соҳалардаги тиббий хизматлар учун ҳам лицензия олмоқчи эдим. Яъни, менда расширения кетяпти, - дейди суҳбатдошимиз.

У бундан икки йил олдин лицензия олгани ва муддатидан олдин лицензиясини алмаштириш ниятида эканини айтмоқда.

Ўзбекистондаги аксар хусусий тадбиркорлик субъектлари лизенция олиш тартибинининг бироз мураккаблиги ва хусусан, лицензион фаолият устидан назоратнинг баъзи ҳолларда қонунга зид равишда олиб борилишидан норози бўладилар.

Ўзбекистон ҳукумати кейинги йилларда Ўзбекистондаги хусусий тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзларни кенгайтириш мақсади назарда тутилган қатор қонуний ислоҳотларни ўтказмоқда.

Жумладан, шу йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон президенти фармони билан оилавий тадбиркорлик асосида ишлаётган хусусий тадбирокрлар 2014 йилнинг 1 январигача ягона солиқ тўловидан озод этилди.

Бундан ташқари, шу йилнинг август ойидан бошлаб, хориждан маҳсулот келтираётган тадбиркорлар учун рухсатнома олиш тартиби соддалаштирилган.

Ўтган йилдан бошлаб, хусусий тадбиркорлар томонидан хориждан келтириладиган 20 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар учун бож тўловлари ставкалари ҳам 15 фоизга қадар озайтирилган.

Аммо хусусий тадбиркорлар маблағ миқдорида унча йирик бўлмаган тўловларни бекор қилиш ёки озайтиришдан ҳам кўра, тадбиркорлик фаолияти устидан назоратнинг озайтирилиши муҳимроқ эканини айтиб келадилар.

Хусусий поликлинкаси бўлган тошкентлик суҳбатдошга кўра, айниқса, адвокатлик, тиббиёт каби соҳалардаги хусусий муассасалар фаолиятини текшириб туриш лозим, аммо бу текширувлар қонун диорасида бўлиши керак.

- Албатта, текшириб туриш керак, бўлмаса эркаланиб кетамиз. Фақатчи, текширгани келганда албатта, ковлаб, ёпиб, дабдаласини чиқариб, инфаркт қилиш керак эмас. Қонун доирасида текшириши керак, - дейди исмини ошкор қилмаган хусусий поликлиника раҳбарларидан бири.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:25 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG