Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:17

Ўшдаги ўзбек театри 94-мавсумини очди


2012 йилдан бери биринчи марта Ўшдаги Бобур номидаги ўзбек академик мусиқали драма театри ўзининг янги мавсуми очилишини тантанали тарзда нишонлади. Жорий йилда 94-мавсумни очган театр минтақадаги энг кекса санъат даргоҳи ҳисобланади.

Ўшдаги Бобур номидаги ўзбек академик мусиқали драма театрининг навбатдаги 94-мавсуми 5 ноябр куни очилди. Мавсум очилишида ўзбек томошабинлари билан бир қаторда қирғиз томошабинлар ҳам иштирок этган. Бундан ташқари театр жамоасини янги мавсум билан маҳаллий ҳокимият вакиллари қутлаган.

Театр янги мавсум очилишида “Маликанинг кўз ёшлари”, “Лайли ва Мажнун”, “Юракларни яраламайлик”, “Макка сари олис йўл”, “Муножот” каби энг сара томошаларини намойиш этади.

2010 йилги Ўш қирғини пайтида театр биносига, аниқроғи, томоша залига ўт қўйилган, бинога катта миқдорда моддий зарар етказилган эди.

Театр бош режиссёри Набижон Мамажоновнинг айтишича, айни пайтда ҳукумат ва донор ташкилотлар ёрдами билан ўзбек санати даргоҳи таъмирдан чиқарилган. Жумладан, Япония ҳукумати ажратган 92 минг долларга театр учун овоз узатиш ускуналари сотиб олинган.

Набижон Мамажонов билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Ўшдаги ўзбек академик театри бош режиссёри Набижон Мамажонов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:09 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG