Линклар

logo-print

Лавров Сурия мухолифати раҳбарларидан бири билан учрашди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Аммон ш., 2012 йил 6 ноябр.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Аммон ш., 2012 йил 6 ноябр.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурия мухолифатининг юқори лавозимли вакили билан учрашди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Лавров Суриянинг собиқ Бош вазири Рияд Ҳижаб билан сешанба куни Аммонда учрашган.

Ҳижаб жорий йил август ойида Иорданияга қочган.

Россия Ташқи ишлар вазири Сурия можаросини ҳал қилиш борасида мухолифат қарашини биринчи манбадан ўрганишни хоҳлаганини айтди.

Айни пайтда, Сурия давлат телевидениеси мамлакат парламенти раиси Жиҳод Ал-Лаҳамнинг укаси сешанба куни Дамашқда “террорчилар” томонидан отиб ўлдирилганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG