Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:38

Ўзбекистонда коррупцияга 8 ноябрдан бошлаб барҳам бермоқчилар


8 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга “коррупция кўринишлари учун шароит яратадиган меъёрларни киритишни тақиқловчи” буйруғи кучга киради. Вазирнинг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланиши ва қабул қилинишига оид қоидаларга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги 29 октябр кунги буйруғини маҳаллий тадбиркорлар ишламайдиган ҳужжатларнинг яна бири сифатида баҳоламоқда.



Норма.уз сайтининг 8 ноябрдан бошлаб коррупцияга болта урадиган буйруқ тўғрисидаги хабари махмунини уни чиқарган идоранинг ўзидан билиш учун Адлия вазирлигига қўнғироқ қилдик.

Озодлик: Ўзи шунақа буйруқ бор-а?

- Ҳа, вазиримизнинг буйруқлари чиққан, дейди вазирлик ходими.

Вазирлик ходими буйруқ мавжудлигини тасдиқлашдан нарига ўтмади.

Адлия вазири нимани буюрди?

Норма.уз га кўра, 8 ноябрдан бошлаб “давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида коррупция аломатлари ва бошқа ҳуқуқбузарликлар учун шароит яратадиган меъёрларни меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга киритиш тақиқланади”.
(Шу кунгача мумкин эдими?)

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини чекловчи ҳамда уларни асоссиз сарф-ҳаражат қилишига мажбур қилувчи ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи меъёрларни ҳам ҳуқуқий ҳужжатларга киритишни Адлия вазири ўз буйруғи билан тақиқлаб қўйди.
(Шу кунгача мумкин эдими?)



Қавслар ичидаги саволларимиз ўзимизга тан.

Вазирнинг буйруғи мазмуни билан ўзбекистонлик икки тадбиркорни таништирдик ва улардан бундай буйруқнинг долзарблиги тўғрисида сўрадик.

“1 маҳсулот 40 стандартга жавоб бериши керак эди”

Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаётган ва ўзини Шермуҳаммад, деб таништирган тадбиркор фикрича, бундан бир неча йил олдин тадбиркорнинг аҳволига “маймунлар йиғларди”.

- 2005 йилларни назарга оладиган бўлсак, битта соҳани тартибга оладиган 40дан ортиқ стандарт, бу ҳали буйруқ, қонун эмас, 40дан ортиқ стандарт нормалари тартибга солар эди. Тасаввур қилинг битта маҳсулот ишлаб чиқараяпсиз. Битта маҳсулотингиз 40дан ортиқ стандарт қоидаларига тўғри келиши керак. Бу фаолиятингизнинг эмас маҳсулотингизнинг ўзи.

Озодлик: Бу бир неча йил одлинги ҳолат. Ҳозирчи?

- Шу кунларда лицензиялаш ëки гувоҳнома олиш, рухсат олиш каби тартиблар ë соддалаштирилаяпти ëки бекор қилинаяпти, дейди ўзини Шермуҳаммад деб таништирган тадбиркор.

Агар, ўзини Шермуҳаммад, деб таништирган тадбиркорнинг гапини шу ўринда узиб қўйсак, Ўзбекистонда тадбиркор учун омон-омон замон бўпти, деган фикр пайдо бўлиши мумкин.

“Ўзбекистонда узатмай иш бошлаш иложсиз”

Лекин бундай фикрга келишга Шермуҳаммаднинг мана бу гапи имкон бермайди.

- Ўзбекистон шароитида, мен сизга 100 фоиз кафолат билан айта оламан, пора бермасдан туриб ишлаган эмас иш бошлаган одам бўлмаса керак. Ишлашгача бормаймиз. Иш бошлаган холос. Ишлашни ўзингиз тасаввур қилаверинг, дейди аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаётган тадбиркор.

“Тошкентда дўкондорлар солиқ назоратчисига ойига $100 узатади”

Ишлаш жараёнида ҳам тадбиркор фаолияти узат-узат билан боғлиқ. Бу ҳақда собиқ тадбиркор Миркомил Тошкандий тадбиркор чиқимларининг биргина кўриниши – солиқ назоратчиларига мунтазам тўлайдиган пуллари тўғрисида мана бундай деди.

- Мен сизга оддий мисол келтираман. Масалан Тошкент шаҳрида 4500та савдо шохобчаси бор. Ўшалар ўзининг солиқ инспекторига ҳар ой 100 доллар узатишга мажбур. Бу шарт.

Озодлик: Нима учун?

- Агар шуни қилмаса, у ишлай олмайди, деди Миркомил Тошкандий.

“Вазир буйруғи осмондан тушган тухум эмас”

Мана шундай ҳолатда, ҳар иккала тадбиркор ҳам, Адлия вазирининг буйруғига кучли скепсис билан ёндошди. Масалан Шермуҳаммад бундай деди.

- Адлия вазирининг бу буйруғи осмондан тушган тухум эмас. Ëки йўқ жойдаги янгиклик, Америка кашф қилиш эмас. Бу ҳозир менга жуда ғалати туюлаяпти Адлия вазирлигининг буйруқлигида. Ҳар куни 10та буйруқ чиқариш мумкин. Бир йилда 365 кун бўлса, 3000тадан ортиқ қонун чиқариб қўйган билан биттаси ҳам ишламаса фойдаси йўқ. Ҳаммаси ўша-ўша қолаверади, деди ўзбекистонлик тадбиркор.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:00 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG