Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:24

Барвихада ўзбеклар куйиб ўлди


Москванинг Качалово бозорида чиққан ёнғин оқибатида сурхондарёлик 17 йигит ҳалок бўлган эди.
Москванинг Качалово бозорида чиққан ёнғин оқибатида сурхондарёлик 17 йигит ҳалок бўлган эди.

Москванинг Одинцово туманида чиққан ёнғин оқибатида 3 нафар меҳнат муҳожири нобуд бўлди. Улардан икки нафарининг Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди.


Якшанба куни элитали қўрғон ҳисобланган Барвихадаги гараж комплексларидан бирида чиққан ёнғинда уч меҳнат муҳожири нобуд бўлди, етти нафарининг ҳаёти сақлаб қолинди.

Бу маълумотни Озодлик Радиосига тасдиқлаган Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича бошқармаси расмийси Ирина Гумённаяга кўра, ёнғин тонгги 4:00 ларда бошланган.

- Нобуд бўлганлардан иккиси Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланди. Ҳозирча текширув олиб бориляпти. Жиноий иш қўзғатилгани йўқ. Дастлабки тахминларга кўра, олов шу гараж ичида жойлаштирилган иситиш мосламасининг носозлиги туфайли келиб чиққан,- деди Ирина Гумённая.

Тергов қўмитаси расмийси қурбонлар орасида ўзбекистонликлардан ташқари яна бир Қирғизистон фуқароси ҳам бўлгани, шунингдек халок бўлганларнинг исми-шарифи ҳозирча очиқланмаслигини қўшимча қилди.

Бироқ Озодликнинг ўз манбаларига таяниб олинган маълумотлардан нобуд бўлганлар Эрматжон Мамажонов, Ҳакимжом Юсупов ва Ғайрат Ҳакимжоновлар экани аниқланди. Бу ўзбек йигитлари Москва вилоятида ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келган.

Барвиха-21 даги ёнғинни ўчиришда маҳаллий ўт ўчириш бўлинмалари иштирок этди.

Бу сўнгги пайтларда меҳнат муҳожирларининг ёнғинда оммавий нобуд бўлиши ҳолатларининг биринчиси эмас.

Озодлик жорий йилнинг августида Иркутскдаги хусусий уйлардан бирида чиққан ёнғин оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси нобуд бўлгани, яна бири жароҳатлар билан маҳаллий шифохонага олиб кетилгани; 3 апрелда тонгги соат 5 ларда Качалово бозорига тегишли омборлардан бирида чиққан ёнғин оқибатида сурхондарёлик 17 юк ташувчи йигит ҳалок бўлгани, Санкт-Петербург шаҳридаги коммунал квартиралардан бирида чиққан ёнғин оқибатида Ўзбекистон икки фуқароси ва Тожикистон фуқароси деб тахмин қилинаётган икки бола нобуд бўлгани, Нижний Новгород шаҳрининг Приокский туманида ис газиданзаҳарланиш оқибатида тўрт ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ва бошқа шу каби нохуш ҳодисалар тўғрисида олдин ҳам хабар берган.
XS
SM
MD
LG