Линклар

logo-print

АҚШ президенти сайловида ким ғалаба қилишига қараб, бу мамлакатнинг келаси тўрт йилда Ўзбекистон билан муносабатлари йўналиши белгиланиши мумкин. Ана шу муносабат билан Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг 20 йиллик тарихига назар ташладик.


Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон мустақиллигини биринчилар қаторида тан олган давлатлардан. АҚШ Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил 25 декабрда тан олди. 1992 йил март ойида эса Тошкентда АҚШ элчихонаси очилди.


2002 йил март ойида икки мамлакат раҳбари – Жорж Буш ва Ислом Каримов Вашингтонда учрашиб Стратегик Ҳамкорлик Шартномасини имзолади.

Ўтган давр мобайнида икки давлат ўртасидаги муносабатлар баъзан иссиқ, баъзан илиқ, баъзан эса совуқ тарзда кечгани кузатилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда америкалик инвесторлар иштирокида ташкил этилган 240 дан зиёд корхона рўйхатга олингани айтилади.

Ўзбекистонга киритилган тўғридан-тўғри АҚШ сармояси ҳажми эса 2 миллиард доллардан ошгани айтилади.

Ўзбекистон иқтисодиётининг машинасозлик, металлни қайта ишлаш, энергетика, нефть ва газ қазиб олиш, кимё саноати, электр техникаси ва тоғ-кон саноати каби тармоқларига АҚШ сармояси жалб қилинган.

Андижон қирғинидан кейин Америка ва Ўзбекистон ўртасида совуқлашган муносабатлар сўнгги уч-тўрт йил ичида яна илиқлаша бошлагани кузатилди.

Бу илиқлик Ўзбекистонда демократик қадриятлар устивор бўлгани билан эмас балки Вашингтон Афғонистондан ўз кучларини олиб чиқишда ёрдамчи давлатларга, хусусан расмий Тошкентга эҳтиёжи ортгани билан изоҳланмоқда.

2014 йилда ўн минглаб Америка қўшинлари ўз ҳарбий аслаҳалари билан Афғонистонни тарк этиши керак.

Ўзбекистоннинг стратегик жойлашиши Вашингтон учун айни мақсад йўлида ҳаётий муҳим аҳамият касб этади.

Тошкентлик сиëсий тахлилчи Фарход Толипов икки давлат ўртасидаги муносабатлар тарихи борасида махсус тадқиқод ўтказган.

АҚШ ва Ўзбеккистонда олиб борилган кузатишларига асосланган Фарҳод Толипов икки давлат ўртасидаги муносабатлар бир зайл бўлмаса ҳам қониқарли йўналишда ривожланаëтганига эътибор қаратади:



Америка овози радиоси ўзбек хизмати раҳбари Жавдат Сайҳоннинг Озодликка айтишича¸ Ўзбекистон АҚШ ташқи сиëсати учун мухим бўлган давлатлар ўнлигида йўқ:

XS
SM
MD
LG