Линклар

Барак Обама иккинчи муддатга АҚШ президенти этиб сайланди


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШдаги ахборот агентликлари президент Барак Обама Республикачилар партияси номзоди Митт Ромнини мағлубиятга учратиб иккинчи тўрт йиллик муддатга АҚШ президенти этиб сайланганини хабар қилди.

Обаманинг сайловдаги ғалабаси “оғмачи” Оҳайо штатида ютиб 270тадан кўп электорал овозга эга бўлганидан сўнг эълон қилинди.

Дастлабки сайлов натижаларига кўра, АҚШнинг биринчи қора танли президенти Барак Обама 300тадан кўп электорал овоз олган.

Митт Ромни ўзининг бош сайловолди кампанияси қароргоҳи жойлашган Бостон шаҳрида Обаманинг ғалаба қозонганини тан олди.
XS
SM
MD
LG