Линклар

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШ президенти Барак Обамани қайта сайлангани билан қутлади.

- Исроил ва АҚШ ўртасидаги стратегик иттифоқчилик ҳар қачонгидан кучли. Мен Обама билан Исроил фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш, манфаатларимизни ҳимоя қилиш йўлида ишни давом эттираман, - деди Нетаняху.

АҚШнинг биринчи қора танли 44-президенти Барак Обама сешанба куни ўтказилган сайловда 300тадан кўп электорал овоз олган.

Митт Ромни ўзининг бош сайловолди кампанияси қароргоҳи жойлашган Бостон шаҳрида Обаманинг ғалаба қозонганини тан олди.
XS
SM
MD
LG