Линклар

Дунё жамоатчилиги Барак Обамани президентликка қайта сайлангани билан қутламоқда.

Европа Комиссияси президенти Жозе Мануэл Баррозо ва Европа Иттифоқи президенти Херман ван Ромпей ўз қўшма баёнотида яна тўрт йилга сайланган АҚШ раҳбари билан “яқин ҳамкорлик”ни давом эттириш ниятида эканликларини таъкидлашди.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ҳам АҚШ президенти Барак Обамани қайта сайлангани билан табриклади.

- Исроил ва АҚШ ўртасидаги стратегик иттифоқчилик ҳар қачонгидан кучли. Мен Обама билан Исроил фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш, манфаатларимизни ҳимоля қилиш йўлида ишни давом эттираман, деди Нетаняҳу.

Россия Давлат Думаси раҳбари ҳам Барак Обаманинг республикачи рақиби Митт Ромни устидан ғалабасини олқишлади.

Американинг илк қора танли президенти сайловчилар коллегиясининг пойгада ғолиб чиқиш учун зарур бўлган 270 та электорал овоз ўрнига¸ дастлабки натижаларга кўра¸ 303 овоз йиғишга муваффақ бўлди.
XS
SM
MD
LG