Линклар

Россияда 2010 йил июнида содир этилган Ўш қирғинига алоқадорликда айбланган икки нафар қирғизистонлик қўлга олинди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотда айтилишича, 24 ва 48 ёшли бу икки фуқаро Иркутск шаҳрида қўлга олинган. Улар чегара хизмати зобити ва Бишкек шаҳар Свердловск туман ички ишлар бўлими ходимини ўлдирганликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган. Айни пайтда жиноятда гумонланаётганлар Россиядаги ҳибсхоналардан бирида сақланмоқда.

2010 йилги қирғин пайтида Ўш ва Жалолобод вилоятларида беш юзга яқин одам ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG