Линклар

Ню Йорк фонд биржаси Барак Обаманинг иккинчи муддат АҚШ президентлигига сайланишига котировкаларнинг пасайиши билан муносабат билдирди. Чоршанба куни кечқурун бўлиб ўтган савдоларда Доу-Жонс ва бошқа етакчи индекслар 2%га пасайди.

Таҳлилчилар бу воқеани Обаманинг солиқ сиёсати юзасидан демократлар ва республикачилар ўтказган муҳокамалари хулосасига боғламоқдалар. Обама таклиф қилган ислоҳотларда федерал бюджетга тушаётган солиқ миқдорини 800 миллиард долларга кўпайтириш ва бюджет чиқимларини камайтириш назарда тутилган.

Бундан аввалроқ Чикагода ўз тарафдолрлари билан учрашув ўтказган Обама бюджет камомадини бартараф этишда республикачилар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирган эди.

6 ноябрда АҚШда ўтган президентлик сайловида Барак Обама рақиби Митт Ромни устидан ғалаба қозониб, иккинчи муддатга президентликка сайланган эди.
XS
SM
MD
LG