Линклар

logo-print
АҚШнинг шимоли шарқий соҳилларига “Афина” деб номланаётган янги довул яқинлашмоқда. Синоптикларнинг билдиришича, бир неча соатдан сўнг қор аралаш ёмғир ёғиши, кучли шамол бўлиши кутилмоқда.

Ню Йорк расмийлари соҳилбўйи аҳолисини окендан узоқроқ ерга кетишга чақирмоқда. Ню Йоркда ва Ню Жерси штатида 1200 та авиарейс бекор қилинди.

Ню Йоркда ва Ню Жерси штати 29 октбярда содир бўлган “Сэнди” довулидан сўнг ҳалигача ўзини тиклай олгани йўқ. “Сэнди” довули оқибатида 110 киши ҳалок бўлган эди. Ҳозиргача ўн минглаб одамлар уй-жойсиз қолмоқда. “Сэнди” довулидан кўрилган зарар миқдори 50 миллиард долларга тенг экани айтилган.
XS
SM
MD
LG