Линклар

АҚШнинг Калифорния штати суди “мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмининг продюсерини бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Накаула Бэссли Накаула номи билан танилган Марк Бэсли Юсуф қамоқдан муддатидан олдин шартли равишда озод этилиш шартларини бузганликда айбланган эди. Ўтган йили у товламачиликда айбланиб, деярли икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.. Бироқ жорий йилнинг июн ойида у Интернетдан фойдаланмаслик шарти билан муддатидан олдин озор этилган.

55 ёшли мисрлик копт Марк Бэсли Юсуф Калифорнияда яшайди. У сентябр ойида “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмини Интернетга жойлаштиргани учун қамоқдан муддатидан олдин озод этиш шартини бузганликда айбланиб ҳибс қилинган.

“Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми мусулмон оламида жуда катта норозилик намойишларига сабаб бўлган эди. Мазкур филм бир қатор давлатларда, жумладан, Қирғизистон, Қозоғистон ва Россияда экстремистик деб тан олиниб, тақиқланган.
XS
SM
MD
LG