Линклар

Пекинда Хитой Коммунистик партиясининг 18-Миллий қурултойи очилди. Бир ҳафта давом этадиган йиғинда Хитой компартиясининг янги раҳбарлари тайинланиши кутилмоқда.

Беш йилда бир марта ўтказиладиган қурултой пайшанба куни Хитой Президенти Ху Цзинтаонинг маърузаси билан бошланди.

Аксар таҳлилчиларнинг башорат қилишича, 18-қурултойда жорий вице президент Си Цзиньпин ва бош вазир ўринбосари Ли Кецян Коммунист партиясининг энг юқори лавозимларига тайинланади.

Қурултой якунига кўра, Си Цзинпиннинг компартия бош котиби этиб тайинланиб, келаси йилнинг март ойида эса Хитой президенти лавозимини эгаллаши кутилмоқда.

Ли Кецян эса бош вазир лавозимига кўтарилиши кутиляпти.

Пекиндаги Халқлар саройида ўтаётган қурултойга 2200 дан ортиқ делегат келди.
XS
SM
MD
LG