Линклар

logo-print

Греция парламенти давлат харажатларини қисқартириш чорасини маъқуллади


Греция парламенти давлат харажатларини қисқартиришга оид чораларни маъқуллади. Грецияликлар норозилигига сабаб бўлаётган қарор халқаро молиявий ёрдамни олиш ва давлатни банкротдан сақлаб қолиш учун зарурдир.

300 депутатдан иборат парламентда мазкур қарор учун овоз берганлар сони, унга қарши чиққанлардан бироз кўпроқ бўлди холос. Давлат бюджет харажатларини 13,5 миллиард еврога (17 миллиард АҚШ доллари) қисқартиришни кўзда тутадиган чора, Грецияга 31,5 миллиард евро миқдорида қарз бераётган кредиторлар талабларидан бири эди.

Бу ёрдамсиз Греция ҳукумати ноябр ойининг ўрталарида банкротга учраши мумкинлигидан огоҳлантираётган эди.

Қарор овозга қўйилишидан олдин ўн минглаб грециялик парламент биноси олдида норозилик намойишига тўпланди. Полиция норозиларга қарши сув пуркагич ва кўз ёшини оқизувчи газни ишга солди.
XS
SM
MD
LG