Линклар

logo-print

Пуэрто Рико АҚШнинг 51-штатига айланиши мумкин


Пуэрто-риколиклар оролга АҚШнинг 51-штати мавқеи берилиши учун овоз берди. Ҳозирда Пуэрто Рико ўзини ўзи бошқарувчи АҚШ ҳудуди ҳисобланади.

Орол аҳли АҚШ фуқаролари ҳисобланса-да, АҚШ президенти сайловида қатнаша олмайди ва АҚШ Конгрессида чекланган овозга эга.

Пуэрто Риконинг Қўшма Штатлар билан муносабатларидаги ҳар қандай ўзгариш АҚШ Конргесси томонидан маъқулланиши лозим.

Расмийларга кўра, сешанба кунги овоз беришда пуэрто-риколик сайловчиларнинг 61 фоизига яқини оролни АҚШ штатига айлантирилиши учун "ҳа", деб овоз берган.

Бироқ бу масаланинг халқ овозига чиқарилиши танқидчилари референдумда узил-кесил қарор берилмагани, чунки оролнинг жорий мавқеидан розимисиз, деган саволга ҳам 46 фоиз сайловчи "ҳа", деб жавоб берган.

Бундан ташқари референдум ташаббускори бўлган губернатор сешанба кунгни сайловда қайта сайланмади.

Пуэрто Рико мавқеига оид референдумлар аввал ҳам уч марта ўтказилган ва оролнинг жорий мавқеини сақлаб қолиш учун овоз берилган.
XS
SM
MD
LG