Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:57

35 ëшга кирган Тошкент метроси 18 йилдан кейин яна узаяди


Тошкентдаги "Бодомзор" метро бекатининг ëмғирдан кейинги манзараси.
Тошкентдаги "Бодомзор" метро бекатининг ëмғирдан кейинги манзараси.

1977 йилнинг 7 ноябрида ишга туширилган Тошкент метросини узайтириш лойиҳаси давом этмоқда. Метрополитен масъулларига кўра¸ "Юнусобод" йўналишидаги учта янги бекатнинг 2030 йилгача қуриб битирилиши режаланган.

Бундан 35 йил бурун - 1977 йилнинг 7 ноябрида Тошкентда Марказий Осиëдаги илк метрополитеннинг тантанали очилиш маросими ўтказлган ва ўша пайтда Ўзбекистонни бошқарган Шароф Рашидов бу метрополитеннинг илк йўловчиси бўлган эди.

Марказий Осиёда биринчи бўлган Тошкент метрополитенининг қурилиши 1972 йилнинг июл ойида бошланган. 1977 йилнинг ноябр ойида бугунги “Олмазор” (бирламчи номи "Собир Раҳимов") бекатидан "Амир Темур хиёбони" (бирламчи номи "Инқилоб хиëбони") бекатигача бўлган қисми ишга туширилди.

1980 йилнинг август ойида “Амир Темур хиёбони” бекатидан “Буюк ипак йўли”(эски "Максим Горкий") бекатигача бўлган қисми фойдаланишга топширилиши билан Тошкент метрополитенининг 12 бекатдан иборат "Чилонзор" йўлининг қурилиши тугалланган эди.

Тошкентликлар ва шаҳар меҳмонлари назарида метрополитен СССР қулаши билан тўхтаб қолган ва битмаган лойиҳадир.



1988 йилда бошланган "Юнусобод" линияси охиридаги учта бекат қурилиши учун кавланган котлованларнинг кўмиб ташланиши бу бекатлар қурилишидан умидвор шаҳарликлар таассуфини кучайтирди.

"Тошкентметроқурилиш" трестининг исми айтилишини истамаган муҳандиси Озодлик билан суҳбатда бу бекатлар учун қазилган котлован кўмилмагани¸ балки консервация қилиб қўйилгани ҳақида гапирди.

Суҳбатдошга кўра¸Тошкент метрополитенининг "Юнусобод" линиясидаги учта бекат 2030 йилда ниҳоясига етказилади.

Метро муҳандиси¸ айни пайтда¸ метрополитен фақат Совет даври маҳсули¸ деган иддаони рад қилди.

- Мустақиллик даврида¸ яъни 2001 йилда 7,61 километр узоқликдаги олтита – "Минг ўрик", "Юнус Ражабий", "Абдулла Қодирий", "Минор", "Бодомзор", "Ҳабиб Абдуллаев" бекатларидан иборат биринчи навбатини фойдаланишга топширишга муваффақ бўлдик¸ дейди суҳбатдош.

Тошкент метрополитени "Юнусобод" линиясининг қурилиши 1988 йилда бошланган, аммо СССР қулаши билан иш деярли тўхтаган ва орадан 13 йил ўтибгина бир қисми тугалланган эди.

Тошкент метрополитенининг умумий узунлиги 39 километрни ташкил қилиб, 29 та бекат, иккита электродепо ва ҳаракат таркибини таъмирлаш депосидан иборот.

Ҳозирги кунда Тошкент метрополитенида “Чилонзор” йўлининг 12 та бекати, “Ўзбекистон” йўлининг 11 та бекати ва “Юнусобод” йўлининг 6 та бекати йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Тошкент метрополитени тижорий реклама тақиқланган дунëдаги ягона ер ости йўли ҳисобланади.

Бу ҳақда билдирган Тошкент метроси ходимига кўра¸ таниқли рассомлар безаган ер ости саройида ўзбек маънавиятига мос нотижорий шиорлар ва огоҳликка чақириқлар мавжуд.
XS
SM
MD
LG