Линклар

Рогозин Обамадан муросали бўлишини кутмоқда


Россия Бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин АҚШ президентлигига қайта сайланган Барак Обамадан Европадаги аксил ракета тизимлари масаласида "муросалироқ" бўлишини кутмоқдамиз, дея баён қилди.

Шу йилнинг март ойида Обама ўша пайтдаги Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашув пайтида, микрофон ёниқ қолганини билмаган ҳолда, ноябр ойидаги сайловдан кейин мазкур масала бўйича муросалироқ бўлиш имконияти кўпайишини айтган эди.

Бош вазир ўринбосари Дмитрий Рогозин пайшанба куни қилган чиқишида "сўзларнинг ўзи" Россияни қониқтирмаслигини таъкидлади.

Москва Европада ўрнатилиши режалаштирилаётган аксил ракета мудофаа тизимлари Россияга қарши эмас, Эрондан келадиган ракета ҳужуми хавфига қарши эканига оид Вашингтон ваъдаларини рад этиб келади.
XS
SM
MD
LG