Линклар

Сурия Президенти Башар ал-Ассад Ғарбнинг бу мамлакатдаги бўҳронга ҳарбий аралашуви эҳтимолини шубҳа остига олгани айтилмоқда.

Russia Today каналининг араб тилидаги вебсайтида берилган интервью парчасига кўра, Ассад Сурияга ҳарбий ҳужум харажати "бутун дунёнинг қурби етмайдиган даражада бўлади", дея таъкидлаган.

Айни пайтда, мухолифатдаги Сурия Миллий кенгаши пайшанба куни Қатарда бошлаган учрашувда тузилмани қайта ташкил қилиш масаласини кўрмақда.

Йиғинда 40 кишидан иборат бош котибият аъзолари сайланди, уларнинг учдан бири исломий гуруҳлар, жумладан "Мусулмон биродарлиги" гуруҳи вакилларидир.


АҚШ босими остида тузилаётган котибият пайшанба куни Суриянинг бошқа мухолиф гуруҳлари билан муҳожиратдаги ҳукуматни тузиш масаласини муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG