Линклар

logo-print
Қирғизистон ва Тожикистоннинг қуролланиши учун Россия 1,3 млрд. доллар сарфламоқчи

«Коммерсантъ» газетасининг ёзишича, Россия Қирғизистон армиясининг қайта қуролланиши учун 1,1 миллиард доллар, Тожикистон қуролли кучлари эҳтиёжлари усун эса 200 миллион доллар сарфламоқчи. Бундан ташқари, Тожикистонга нефт маҳсулотларини етказиш учун 200 миллион долларлик имтиёз берилади.

«Коммерсанть» маълумотига кўра, бу келишув Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг 14-15 ноябрь кунлари Москвага қиладиган ташрифининг асосий мавзуларидан бири бўлади.

Ёрдам кредит сифатида эмас, балки қурол-яроғ, ҳарбий техника ва жиҳозлар кўринишида берилади.

Москва Қирғизистон ва Тожикистон қуролли кучларини модернизация қилиш орқали 2014 йилда АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилгач юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларга қарши КХШТ салоҳиятини кучайтиришни ният қилган.
XS
SM
MD
LG