Линклар

Барак Обама АҚШ президентлигига сайланганидан сўнг биринчи хорижий сафарини Мянмадан бошлайди. У бу ерда мамлакат президенти Тейн Сейн ва мухолифат лидери Аун Сан Су Чжи билан музокаралар ўтказади.

Оқ уйнинг хабар беришича, 17 ноябрдан 20 ноябргача давом этадиган хорижий сафар чоғида Обама Таиланд ва Камбоджага ҳам боради. Камбоджада у Жануби шарқий Осиё давлатлари ассоциациясига аъзо мамлакатлар саммитида иштирок этади.

Барак Обама 6 ноябрда АҚШда ўтган сайловда рақиби Митт Ромни устидан ғалаба қозониб, иккинчи муддат АҚШ президентлигига сайланган эди.
XS
SM
MD
LG