Линклар

Саудия Арабистонида пайшанба куни мамлакатга наркотик моддалар олиб киришга ҳаракат қилганликда айбланган Покистон фуқаросининг боши танасидан жудо қилинди.

Саудия Ички ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда айтилишича, Минавар Хон исмли бу шахс Ар-Риёд шаҳри аэропортида қўлга олинган. Унинг ичагида героин моддаси борлиги аниқланган.

Саудия Арабистонида гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун ўлим жазоси қўлланилади.

Жорий йил бошидан бери мазкур мамлакатда 60 одамнинг боши танасидан жудо қилинган. Ўтган йили эса қотиллик, зўрлаш, талончилик ҳамда наркосавдода айбланган 79 одам ўлимга ҳукм қилинган.

Amnesty International халқаро ташкилотига кўра, Саудия Арабистони Хитой ва Эрондан сўнг 2011 йилда энг кўп ўлим ҳукми ижро этилган давлат ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG