Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:27

"Болалар пахта мавсумидан кейин ҳам ишлатилган"


Ўзбекистон телевидениесининг собиқ журналисти, инсон ҳуқуқлари фаоли Малоҳат Эшонқулова уйида маҳаллий суд ходимлари тинтув ўтказишларига ўтган ой Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани пахта далаларида олган видеотасвирлари сабаб бўлганини айтмоқда.


Ўзбекистон расмийлари давлатга пахта топшириш режаси бажарилгани ҳақида эълон қилганларидан кейин Малоҳат Эшонқулова Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари алянси раҳбари Елена Урлаева билан бирга вилоятларда мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланиш билан боғлиқ аҳволни ўрганган эдилар.

Малоҳат Эшонқулова расмийларнинг баёнотларига қарамасдан, Қашқадарё вилоятида мактаб ўқувчилари дарслардан қолиб, пахта тераётганларини фото ва видео тасвирларга олган эди.




- 6 ноябр куни айнан мана шу каби видеотасвирларни қўлга киритиш мақсадида уйимда тинтув ўтказишган ва ўз босимларини ҳаспўшлаш мақсадида Учтепа туман судижрочилари номидан фойдаланишган. Суд ижрочилари ҳукуматга фақат ўз зўравонликларининг "қонуний" эканлигини мувафиқлаштириш учунгина керак эди, холос, - дейди Эшонқулова.



23 октябр куни Қашқадарёда олинган тасвирларда пахта мавсумида мактаблар ҳақиқатдан ҳам ёпилганлиги, мактаб ўқувчилари одатдагидек мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги, 16 сентябрдан буён балоғатга етмаган ўсмирлар пахта эгатларида эканлигини исботловчи суҳбат ҳам мавжуд.

- Бу тасвирлар бизнинг, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари алянси етакчиси Елена Урлаева иккаламизнинг шу йилнинг 23 октябрь куни Би-Би-Си ва Озодлик радиоларига берган интервьюларимиз, "Бирдамлик" Халқ демократик ҳаракати сайтида ёритган мақолаларимизнинг далилий ашёси саналади. Ушбу съёмкада мактаб ўқувчилари ҳақиқатдан ҳам 16 сентябрдан буён мактаблари ёпилиб, ўзлари мажбурий меҳнатга жалб этилганликлари, пахта териш билан машғул эканликлари хусусида гапиришган, - дейди Малоҳат Эшонқулова.

Эшонқулованинг айтишича, ўзларини Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани маҳкамаси департаменти вакиллари деб таништирган расмийлар аввалроқ маҳкама томонидан чиқарилган йирик миқдордаги жаримани ундириш мақсадида келганликларини айтишган.

Ўтган йили Малоҳат Эшонқулова ва унинг ҳамкасби Саодат Амонова билан очлик эълон қилиб президент ҳузурига киритилишларини сўраб норозилик ўтказганликлари маҳал судга чақиртирилиб ҳар бири 3 миллион сўмдан жаримага тортилган эди.

- Ўшандан буён ҳеч ким мендан бу жарима пулини тўлайсанми, тўламайснми деб сўрамаган, билмайман нимага мен уларни тушларига кириб қолдим, -дейди журналист.

Эшонқулованинг ишонишича, ҳуқуқ фаоли сифатида қўлга киритган, пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланилиши ҳақида йиққан далилларни орган ходимлари йўқ қилиш мақсадида тинтув ўтказганлар.

Малоҳат Эшонқулова "Бирдамлик" халқ ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича раҳбари ҳисобланади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:22 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG