Линклар

logo-print

Сурия мухолифати ўзига етакчиларни танлашга ҳаракат қилмоқда


Сурия мухолифати ўзига бошқарув тузилмасини тайинлаш масаласида илгарилаётганини айтмоқда.

Бирлашган мухолифат ижроия қўмитаси аъзоларини танлашга оид музокаралар бугун ҳам Қатар пойтахти Доҳада давом этади.

Қўшма Штатлар ва мухолифатни қўллаб-қувватлаган Ғарб ва Араб давлатлари президент Башар ал-Ассад режимига қарши курашаётган исёнчи гуруҳлар ва фаолларни ўз ичига олган бирлашган мухолифат ижроия қўмитасини тузиш ғоясини дастакламоқда.

Мазкур тузилмага ҳарбий ҳаракатларни мувофиқлаштириш, инсонпарварлик ёрдамини тарқатиш ва ўтиш даври ҳукуматини тузиш вазифаларининг топширилиши кўзда тутилмоқда.

Сурия мухолифатидаги етакчи гуруҳ саналган Сурия Миллий кенгаши янги раҳбариятни танлагани жорий ҳафта Қатарда учрашмоқда. Лекин мазкур гуруҳ бошқаруви асосан муҳожиратда бўлгани танқидларга учрамоқда.

Бирлашган мухолифат ижроия қўмитасини Миллий кенгаш назорат қилмайдиган бўлди.
XS
SM
MD
LG