Линклар

logo-print

Покистонда 6 ёшли қизчани эрга бермоқчи бўлганлар қўлга олинди


6 ёшли Биби Роза.

6 ёшли Биби Роза.

Покистон полицияси мамлакатнинг Сват Водийсида 6 яшар қизнинг мажбуран эрга берилиши тўғрисида ҳукм чиқарган жирғанинг уч аъзосини ҳибсга олди. Маҳаллий қабила кенгаши икки оила ўртасидаги можарони ҳал қилиш учун 6 ёшли Биби Розани жабрланувчи саналган оилага келин қилиб бериш тўғрисида қарор қилган эди.

Озодлик радиоси Покистон хизматининг хабар қилишича, Саиду Шариф шаҳар суди жирға чиарган ҳукмни ноқонуний деб топган.

Ҳозирда бу иш юзасидан беш киши, жумладан, жирғанинг уч вакили ва қизалоққа уйланмоқчи бўлган йигит ва унинг оатсини ҳибсга олди.

Қизчанинг ота-онаси Асҳари қишлои кенгаши чиқарган ҳукм юзасидан судга мурожаат қилди.

Покистоннинг Сват Водийсида оилалар ўртасидаги номус можаросини ҳал қилиш учун аёллар ва ёш қизларни алмаштириш одатдир. Бироқ 6 ёшли қизчаларни бериб юбориш камдан-кам учрайди.
XS
SM
MD
LG